Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Россия Қрим амирликларида етакчи бўлиб қолди ва ўзини Усмоний Давлатда мавжуд бўлган масиҳийликнинг ҳимоячиси, деб эътибор қилди. Кейин 1884 йили Туркиядан Туркистонни ажратиб олди. Сўнг бутун Кавказни босиб олди.
Иш фақат Россия билангина чекланиб қолмади. Балки бошқа Ғарб давлатларини ҳам қамраб олди. 1798 йил июлининг бошларида Наполеон Мисрга ҳужум қилиб, уни эгаллаб олди. 1799 йил февралида Шом ўлкаларининг жанубий ўлкаларига ҳужум қилди ва Ғазза, Яффа ва Рамлани қўлга киритиб, Акка қалъаларигача етиб борди. Лекин унга ҳамла қилишга муваффақ бўлмади. Кейин Наполеон Мисрга, ундан Францияга қайтиб кетди. 1801 йилги ҳужуми эса муваффақиятсизликка учради. Шундай бўлса-да, Усмоний Давлатга таъсир қилди ва уни қаттиқ силкитиб юборди. Исломий оламга бошқа давлатлар ҳам кетма-кет ҳужум қилиб, ерларини эгаллаб ола бошлади. Французлар 1830 йили Жазоирни босиб олишди. Сўнг Тунисга юриш бошлаб, 1881 йили уни қўлга киритишди. 1912 йили Марокашни ишғол этишди. Италия 1911 йили Триполи шаҳрини эгаллаб олди. Шундай қилиб, Шимолий Африкани бўлиб олиш, уни Ислом бошқарувидан чиқариб, куфр бошқарувига бўйсундириш ва мустамлака қилиш ниҳоясига етди.


Ғарбликлар бу билан кифояланишмади, балки қолган ерларни ҳам эгаллай бошладилар. Британия 1839 йили Аданни қўлга киритди. Жанубий Яман чегараларидан то Арабистон ярим ороли шарқигача чўзилган Лаҳж ва Маҳмийётут - Тисъа ерларини ўз тасарруфига киритди. Инглизлар Ҳиндистонни эгаллаб, уни мустамлака қилиш билан мусулмонларнинг бошқарувидан чиқариб олган ва уларга ўз таъсирини ўтказаётган эдилар, чунки Ҳиндистонда салтанат эгалари мусулмонлар эди, инглизлар уни тортиб олиб, мусулмонларнинг мавқеларини ҳар томонлама заифлаштиришга ҳаракат қилишди. 1882 йили Британия Мисрни қўлга киритди. 1898 йили эса Голландия Ҳиндистон шарқидаги оролларни, Британия Суданни босиб олди. Эрон ва Афғонистон руслар билан инглизлар сиқуви остида қолди. Шундай қилиб, ғарбликларнинг Ислом оламига ҳужуми ҳамма жойда кучайиб кетди. Натижада бутун Ислом олами Ғарб истибдоди остида қулашга яқин келиб қолганини ҳамда Ғарб бирин-кетин ғалабаларни қўлга киритиб, салибчилик урушларини яна бошлаганини ҳис этди. Ислом олами Ғарбнинг бу босқинчилигини тўхтатиш ёки унинг босимини енгиллатиш учун ҳаракатга тушиб қолди. Кўп жойларда Ғарбга қарши ҳаракатлар содир бўлди. Жазоирда қўзғолон кўтарилди. Ҳиндистонда мусулмонлар бош кўтардилар. Суданда «Маҳдийчилар» ҳаракати оёққа турди. Санусийда қўзғолонлар аланга олди. Уларнинг ҳаммаси Ислом олами қолоқ ва заифлигига қарамасдан, унинг вужудида ҳали яширин ҳаётий куч борлигига далолат қиларди. Бироқ, бу ҳаракатларнинг ҳаммаси батамом муваффақиятсизликка учради. Ислом оламини Ғарб чангалидан қутқара олмади. Унинг ҳужумларини тўхтатиб қололмади.

 

148-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203